Православ масиҳий бўлиш учун, Худога чин дилдан ишонишингиз, Унинг олдида гуноҳларингиз учун тавба қилишингиз, Исо Масиҳни Худонинг Ўғли ва Нажоткор сифатида қабул қилишингиз, ҳамда Сувга Чўмдириш орқали Унинг Православ Жамоатига киришингиз керак.
Бунинг учун эса Имон Рамзида келтирилган Православ имонининг қисқача асосий ҳақиқатларини билишингиз керак.
Агар инсон ҳақиқатдан Худога имон келтириб, проваслав эътиқодни қабул қилган бўлса, у Сувга Чўмдирилиши мумкин, зеро “сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди” (Юҳанно 3:5).
“Сувга Чўмдирилиш бу Сирдир. Бунда имонли киши танасини уч марта сувга киритиш билан Ота Худо, Ўғил ва Муқаддас Руҳни тан олган бўлади, ҳамда гуноҳкор ва танавий ҳаёт учун ўлади. Муқаддас тарзда яшаш ва Руҳий ҳаёт кечириш учун Муқаддас Руҳ ёрдамида қайта тирилади ” (руҳоний Филарет Московский).
Княз Владимирнинг Сувга Чўмдирилиши
Сувга чўмдирилиш учун ихтиёрий православ маъбадига келишингиз ва руҳонийга ёки маъбаднинг хизматчисига мурожат қилишингиз мумкин. Улар сизга бу буюк сирни амалга оширингиз учун тайёргарлик кўришда ёрдам беришади.
Агар Сизга яқин жойда православ маъбади бўлмаса ёки Сизда Чўмдирилиш бўйича қандайдир қийинчилик ва саволлар туғилса – бизга мурожат қилинг, биз Сизга ёрдам берамиз.