Тинчлик ёр бўлсин!” маърифий портали Масиҳ Хушхабари ва проваслав имони ҳақида бўлишиш учун яратилган. Биз бу орқали Нажоткорнинг Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар (Матто 28:19-20) деган амрини бажариш имкониятини кўраяпмиз.

Исо Масиҳ ўз шогирдларини “Тинчлик ёр бўлсин” деган сўзлар билан қарши олган. Айнан мана шундай сўзлар билан Ҳаворийлар ҳам ўзлари хушхабар етказган кишиларга мурожатини бошлаган.

Биз ҳам сизларга мурожат қила туриб, Раббимиз ва Нажоткоримизниг номидан сизга тинчлик тилаймиз.

Бу порталда сиз ўз она тилингизда православлар Худога қандай ишониши, қандай қилиб масиҳий бўлиш ва Сизнинг юртингизда Православ Черкови мавжуд ёки йўқлиги ҳақида билиб олишингиз мумкин. Ва шунингдек биз сизларнинг саволларингиз жавоб беришдан ҳам хурсанд бўламиз!

Тинчлик ёр бўлсин” маърифий портали, Буюк Василийнинг таҳлилий маркази қўллови остида ва Москва Епархиясининг миссионерлик ва катехизация комиссияси ёрдамида ташкил топган.